Наманган вилоятида фуқарони қийноққа солган 3 нафар собиқ профилактика инспектори суд ҳукми билан турли муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Суд ҳужжатларига кўра, улар ИИБ биносида фуқарони калтаклаб, қийнаган ҳамда уни ҳуқуқбузар сифатида қаматишга уринган.
Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳри суди қарорига мувофиқ, айбланувчилар 7 йил, 6 йил ва 5 йил 2 ой муддатга қамалди.