Бугун 9 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Рубио: "Эрон АҚШ билан келишувга эришиш имкониятларидан фойдалана олмади"

Рубио: "Эрон АҚШ билан келишувга эришиш имкониятларидан фойдалана олмади"

Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма Штатлар билан келишувга эришиш учун кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади.

Ҳозирда Грецияга ташриф буюрган АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Афинадаги матбуот анжуманида шундай деди.

Унинг қўшимча қилишича, Эрон Ҳормуз бўғози устидан "тўлиқ назоратни йўқотди".

Грециянинг "Kathimerini" газетасининг хабар беришича, Рубио ташрифи давомида Греция ташқи ишлар вазири Георгиос Герапетритис билан музокаралар олиб борган ва Греция ва Қўшма Штатлар ўртасидаги мустаҳкам муносабатлар глобал ноаниқлик, жумладан, Ҳормуз бўғози ва Қизил денгиздаги вазият шароитида жуда муҳимлигини таъкидлаган.

Шунингдек, у Бош вазир Кириакос Мицотакис билан учрашиши режалаштирилган.

Киритилди: 20:00 07.10.2026. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!