Украинанинг Харьков вилоятидаги Чугуев шаҳри Россия томонидан ўққа тутилиши натижасида уч киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Харьков раҳбари Олег Синегубов ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.
"Ушбу отишма натижасида деярли бутун оила ҳалок бўлди: 19 ёшли қиз, 11 ёшли ўғил ва 45 ёшли эркак", деб ёзган у.
Ярадорлар орасида уч киши бор, улардан бири оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Синегубовнинг аниқлик киритишича, Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари дронининг тўғридан-тўғри зарбаси натижасида хусусий уй бутунлай вайрон бўлган, кўп қаватли бино, гараж ва учта машинага зарар етган.