Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Россиянинг Украинадаги “имкониятлар ойнаси” 2025 йилда ёпилади — Ғарб ҳарбий таҳлилчилари

Россиянинг Украинадаги “имкониятлар ойнаси” 2025 йилда ёпилади — Ғарб ҳарбий таҳлилчилари

Россия Федерацияси аскарлар тақчиллиги билан кураша олди ва ойига 30 000 га яқин одамни урушга сафарбар қилмоқда. Кўпчилиги 40 ёшдан ошган бу одамлар идеал аскарга айланишлари даргумон, аммо бу Россия Қуролли Кучларига миқдорий устунлик беради.

"Фронтдаги вазият жиддий деб баҳоланмоқда. Ҳужумдан кейин руслар Украина ҳудудига бир неча километр кириб боришди. Шу билан бирга, Россия Қуролли кучлари Харков шарқидаги асосий мудофаа чизиғига ҳалигача етиб бора олмади", — дея қайд этади экспертлар.

Ҳозирда Киев учун устувор вазифа фронт чизиғини барқарорлаштириш ва йирик мағлубиятнинг олдини олишдир. Шу билан бирга, Украина Қуролли кучлари ўтган йилдан бери тўпланиб қолган муаммолар, жумладан, ўқ-дорилар ва ҳарбий хизматчилар етишмаслигидан азият чекмоқда.

Баҳорда Украина Қуролли Кучлари ўзининг истеҳкомлардан иборат фронт чизиғини яхшилашга муваффақ бўлди, АҚШнинг ёрдами эса снарядлар тақчиллигини камайтириши керак. Аммо аскарлар этишмаслиги муаммоси оғирлашишда давом этмоқда ва вазиятни яхшилаш учун бир неча ой керак бўлади.

Киритилди: 21:48 16.05.2024. Ўқилди: 1653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!