Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг телбаларча бомбардимон қилаётгани менга ёқмаяпти — Трамп

Россиянинг телбаларча бомбардимон қилаётгани менга ёқмаяпти — Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Россия армиясининг сўнгги ҳафталарда Украинага ҳужумларни кучайтирганини қоралади. Президент бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида айтиб ўтди.

"Бомбардимонлар билан боғлиқ вазият менга ёқмаяпти. Ҳозир Украина телбаларча бомбардимон қилинмоқда. Менимча, бу унчалик яхши ҳолат эмас. Мен сўнгги ҳафта ичида содир бўлаётган бомбардимонлардан норозиман. Бу даҳшат", — дея муносабат билдирди Трамп.

Шу билан бирга, унинг айтишича, Қўшма Штатлар Россия ва Украина вакиллари билан учрашмоқда ва томонлар “тинчлик битимига яқинлашган”.

The New York Times'нинг қайд этишича, Трамп Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ҳақидаги тўғридан-тўғри саволга жавоб бермаган.

Киритилди: 12:35 08.04.2025. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!