Бугун 22 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

АҚШ Туркиядан Эрон билан урушга аралашмасликни сўрамоқчи

АҚШ Туркиядан Эрон билан урушга аралашмасликни сўрамоқчи

АҚШ Эрон билан ҳарбий тўқнашув юз берган тақдирда бетарафликни сақлаш, шунингдек, Сурия ҳаво ҳудудидан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик ҳақида Туркияга мурожаат қилиш масаласини ўрганмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Туркиянинг "Hürriyet" газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, агар Америка-Эрон музокаралари барбод бўлса, бу масала Туркия ва АҚШ президентлари Эрдоған ва Трамп учрашувида кўтарилиши мумкин. Таъкидланишича, Анқара Исроилнинг Эронга эҳтимолий ҳужумидан ташвишда бўлишига қарамай, Туркияга ҳарбий операцияларга тўсқинлик қилмаслик ва можарога аралашмаслик таклиф этилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, газета хабар беришича, Трамп май ойида Саудия Арабистони, Қатар ва БАА ни ҳам қамраб олган Яқин Шарқ сафари доирасида Туркияга ташриф буюриши мумкин. Агар йўналиш ўзгарса, учрашув июнь ойида - Эрдоғаннинг АҚШга ташрифи пайтида ўтказилиши мумкин.

Киритилди: 22:50 21.04.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!