Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ташаббуси билан Россия Федерациясининг «Первый канал» телеканали «Непутёвые заметки» теледастури ижодий гуруҳи Самарқандда иш олиб борди.
Самарқанднинг бетакрор тарихий диққатга сазовор жойлари, қадимий Сиёб бозори, ҳунармандларнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган маҳорати ва “Силк Роад Самарканд” туристик маркази телетомошабинларга «Непутёвые заметки» теледастурида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, «Первый канал» (2002 йилгача “ОРТ”) 1995 йил апрел ойида эфирга узата бошлаган.