Анқара Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Озарбайжонга борадиган самолёти учун Туркия ҳаво ҳудудини очмаган.
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Онжу Кечели журналистларга шу ҳақда баёнот берди.
Унинг ТАСС томонидан келтирилган сўзларига кўра, бунинг акси ҳақидаги даъволар ҳақиқатга тўғри келмайди.
"Биз бу борада ҳеч қандай сўров олмадик," - деб таъкидлади Кечели.