Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Медведев: “Ким ғалаба қозонганини Трампга эслатиш лозим”

Медведев: “Ким ғалаба қозонганини Трампга эслатиш лозим”

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев АҚШ президенти Дональд Трампнинг АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабаси ҳақидаги сўзларини сафсата деб атади.

Бу ҳақда у "ВКонтакте" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Трамп аввалроқ АҚШ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага асосий ҳисса қўшгани ва 8 май байрамини белгилашини маълум қилганди. Байрам ёмон нарса эмас. Биринчи хулосага кўра эса - пафосли сафсата," - деди у.

Медведев Трампни Берлинни ким олгани, фашистларни тўрт йилдан кўпроқ вақт давомида ким тор-мор қилгани ва "ношукур Европани ким озод қилгани"ни билмаса, эслашга ёки сўрашга чақирди.

Шунингдек, у фашизмни йўқ қилиш учун айнан совет халқи "27 миллион ўғил-қизларининг ҳаётидан" маҳрум бўлганини эслатди.

Киритилди: 16:07 03.05.2025. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!