Боливияда беш киши - учувчи, уч аёл ва бир бола - енгил моторли самолёт Амазонка ботқоқлигига қулаганидан кейин деярли икки кун ўтиб қутқарилди.
27 ёшли учувчи Андрес Веларде фавқулодда қўнишни амалга оширишга эришган, бироқ самолёт аллигаторлар уяси ёнига қўнган. Учувчининг айтишича, одамларни тўкилган ёқилғининг ўткир ҳиди судралиб юрувчиларни чўчитиб юбориши қутқарган.
Жами одамлар ботқоқда аллигаторлар қуршовида тахминан 36 соат вақт ўтказди. Улар самолётдан топилган шоколад ва маниока унини истеъмол қилди. Бутун шу вақт давомида улар қулаган самолёт томида турди.