Россиянинг Киевга уюштирган йирик ҳужуми оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди, аввалроқ 16 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, кеча тунда Киевнинг Соломенский туманида вайрон бўлган тўққиз қаватли бино вайроналари остидан яна беш кишининг жасади чиқариб олинган.
Украина пойтахтидаги ҳодиса оқибатида жами 21 киши ҳалок бўлди, 134 киши жароҳат олди.