Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россиянинг Киев ва вилоятига зарбалари оқибатида қурбонлар бор

Россиянинг Киев ва вилоятига зарбалари оқибатида қурбонлар бор

Россия томонидан Киев ва унинг вилоятига амалга оширилган янги дрон зарбалари оқибатида одамлар ҳалок бўлган ва жароҳатланган.

Киев мэри Виталий Кличко маълум қилишича, Киев яқинидаги Софиевская Борщаговкада бозорга Россия дрони тушиши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 2 киши ҳалок бўлган, 4 киши жароҳатланган.

Украина президенти Владимир Зеленский Киевнинг бир нечта туманида дрон зарбалари қайд этилгани ва ўнлаб одамлар жароҳатланганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, зарар кўрган бинолар орасида 2 та боғча, 2 та мактаб, турар жой ва Саудия Арабистони элчисининг қароргоҳи сифатида фойдаланиладиган бино бор.

Киев вилоятининг Бела Церковский туманида эса дон омбори ва кўп қаватли уй зарарланган.

Зеленскийнинг айтишича, Россия кечадан буён турли турдаги 277 та зарба берувчи дрондан фойдаланган, уларнинг 155 таси реактив дронлар бўлган.

Киритилди: 07:20 28.09.2026. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!