Россиянинг давлат қарзи 2025 йил охирига келиб 21 фоизга ошиб, 35,1 триллион рублга (431,8 миллиард АҚШ доллари) етди.
Бу ҳақда Россия Федерацияси Ҳисоб палатасининг 2025 йил январ-декабр ойлари учун федерал бюджетнинг ижроси бўйича тезкор ҳисоботида айтилган.
Ҳужжатга кўра, давлат қарзи йил давомида 6,1 триллион рублга ошган.
Шу билан бирга, Россиянинг ички қарзи 6,9 триллион рублга ёки 29,1 фоизга ошиб, 30,7 триллион рублга (377,6 миллиард АҚШ доллари) етди. Шу билан бирга, ташқи қарз 818,4 миллиард рублга ёки 15,4 фоизга камайиб, 4,5 триллион рублга етди.
Ҳисоб палатаси ҳукуматнинг ички ва ташқи қарзлари, шунингдек, давлат кафолати остидаги қарзлар учун 2026 йил 1 январь ҳолатига кўра белгиланган чегаралардан ошмаганлигини таъкидлади.
Россия Федерациясининг давлат қарзига хизмат кўрсатиш харажатлари 2025 йилда 3,2 триллион рублни (39,36 миллиард АҚШ доллари) ташкил этди, бу консолидацияланган бюджет сметасининг 99,9% га тўғри келади.