Москва ва Вашингтон ўз дипломатик ваколатхоналари банк хизматлари учун кафолатлар, Россиянинг халқаро ташкилотлар бюджетига қўшадиган бадаллари бўйича келишиб олди, деди Россиянинг АҚШдаги элчиси Александр Дарчиев.
Унинг сўзларига кўра, Истанбулдаги маслаҳатлашувларда Россия АҚШ олдига тўғридан-тўғри ҳаво қатновини қайта тиклаш масаласини кўтаради.
"Россия Федерацияси Вашингтон томонидан ноқонуний равишда тортиб олинган дипломатик мулкни қайтариш бўйича АҚШ билан жиддий суҳбатга тайёр", деди Дарчиев ва Истанбулдаги учрашув "Жо Байден маъмуриятининг заҳарли меросидан халос бўлишга ёрдам бериш учун мўлжалланган"лигини таъкидлади.
“Путин ва Трамп ўртасидаги алоқалар аллақачон Россия Федерацияси ва АҚШ дипломатларига визалар бериш ва уларнинг сафарлари тартибини юмшатиш масалаларида олдинга силжиш имконини берди”, — қўшимча қилди у.