Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россиялик шахматчилар халқаро мусобақаларга қайтиши мумкин

Россиялик шахматчилар халқаро мусобақаларга қайтиши мумкин

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Аркадий Дворкович россиялик шахматчиларнинг халқаро мусобақаларга қайтиши мумкинлигини айтди.

"Бошиданоқ баъзи россиялик спортчиларга индивидуал мусобақаларда қатнашишга рухсат берилди. Ҳа, рамзларсиз, лекин шунга қарамай барча иштирок этди. Яқинда ёшлар ва Паралимпия терма жамоаларига халқаро мусобақаларда қатнашиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу биринчи қадам.

Биз ХОҚ тавсияларига амал қиламиз, чунки шахмат Олимпия ҳаракати билан боғлиқ. Аксарият аъзо давлатлар учун ХОҚнинг позицияси ҳал қилувчи ва жуда муҳим рол ўйнайди. Бусиз биз радикал ҳаракатлар қила олмаймиз. Биз ХОҚдаги ҳамкасбларимиз билан маслаҳатлашамиз. Ҳозирча ижобий тенденция бор, лекин якуний қарор йўқ” - деди Дворкович “Чампионат.сom” га берган интервьюсида.

Киритилди: 11:57 30.03.2025. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!