Машҳур метрополитанлик тадбиркор ва продюсер Пётр Гаврилов Тимур Ҳайдаров клиникасида ошқозонини қисқартириш операциясидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда 27 февраль куни «СтарХиту» хабар берди.
Пётр Гаврилов 17 февраль куни пластик жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида бариатрик жарроҳлик амалиётини (ошқозон ҳажмини жарроҳлик йўли билан қисқартириш) ўтказди. Уч кундан кейин касалхонадан чиқарилгандан сўнг, Гаврилов касал бўлиб қолди – у кўкрак ва қориндаги оғриқлар, нафас олиш қийинлишувидан шикоят қилди. Шундан сўнг у ўзига тез ёрдам чақирди, аммо касалхонага ётқизилишдан бош тортди.
Қариндошлари Тимур Ҳайдаровнинг клиникасини судга бермоқчи – улар Гавриловнинг ошқозон резекциясидан сўнг қон заҳарланишидан вафот этганига амин. Шифокор Ҳайдаров ўз касалхонасида содир бўлган ҳалокатли воқеага изоҳ бермаган.