Россиялик бизнесмен Роман Абрамович 2022 йилда Лондоннинг "Челси" клубини сотиш ҳақида китоб ёзди. Эслатиб ўтамиз, тадбиркор Буюк Британия томонидан жорий этилган санкциялар туфайли клубни америкалик Тодд Боулига сотишга мажбур бўлган эди.
BBC хабарига кўра, "Санкциялар остида: "Челси" футбол клубини сотишнинг ички тарихи" деб номланган асар 2025 йилнинг ёзида дунё юзини кўради. Унинг ҳаммуаллифи Ник Пьюруол.
Бундан ташқари, Абрамович сўнгги тўрт йил ичида биринчи марта интервью берди ва унда китоб тақдимоти ҳақида гапирди.