Россиядаги президентлик сайловларининг натижаларига дунёнинг бир қатор давлатлари муносабат билдирди:
Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмаер Владимир Путинни президентлик сайловидаги ғалабаси билан табрикламаслигини айтди.
Оқ уй Россия Федерациясидаги сайловларни на эркин, на адолатли деб атади. Улар Владимир Путин ўзининг потенциал рақибларини қамаб қўйгани ёки сайловда қатнашишига рухсат бермаганини эслатишди.
Япония ҳукумати бош котиби Ёсимаса Хаяси Владимир Путиннинг дастлабки ғалабаси ҳақида изоҳ беришдан бош тортди: “Мамлакатимиз Россияда бўлиб ўтган сайловларга изоҳ беришдан ўзини тияди”, деб жавоб берди Япония бош котиби журналистнинг саволига.
Польша Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги президентлик сайловлари қонуний, демократик ва адолатли ўтмаганини маълум қилди.
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид К'мерон овоз бериш шартлари қонунларга мос келмаслигини билдирди.
Украина президенти Владимир Зеленский эса Россия Федерациясидаги сайловларни ноқонуний деб атади ва худди шундай позицияда турган Ғарб давлатларига миннатдорчилик билдирди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ын Владимир Путинни ғалаба билан табриклади. Корея марказий телеграф агентлиги хабарига кўра, Шимолий Корея элчиси Россия томонига табрик телеграммаси етказади.