Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Россияда йўловчи автобуси кўприкдан дарёга қулади. Қурбонлар бор

Россияда йўловчи автобуси кўприкдан дарёга қулади. Қурбонлар бор

Россиянинг Байкалорти ўлкаси Сретен туманида автобус кўприкдан дарёга қулаб тушди. Сўнгги маълумотларга кўра, фожиада ҳалок бўлганлар сони 19 нафарга етган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, автобусда 44 нафар йўловчи бўлган. 6 киши шифохонага ётқизилган.

Ташувчи, хусусий тадбиркор Сергей Пнёв автобус ташиш лицензиясига эгалиги ва барча техник текширувдан ўтказилганини маълум қилган. Автобус буюртма асосида кетаётган бўлган.

Воқеа тафсилотларини ўрганиш учун Россия транспорт назорати бўйича федерал хизмати ходимлари ЙТҲ жойига чиқишган.

Киритилди: 06:31 02.12.2019. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!