Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Россияда шифокорлар тўхтаб қолган юракни 71 дақиқадан сўнг қайта ишга туширди

Россияда шифокорлар тўхтаб қолган юракни 71 дақиқадан сўнг қайта ишга туширди

Кузбассда 43 ёшли аёл оғир инфаркт билан кардиодиспансерга олиб келинган ва қабул бўлимида клиник ўлим ҳолати юз берган.

Шифокорлар юрак массажи ва сунъий нафас беришни тўхтатмасдан, бир вақтнинг ўзида текширув ҳам ўтказган.

Натижада бекилиб қолган артерия аниқланиб, унга стент ўрнатилган. Вилоят губернатори таъкидлаганидек, одатда реанимация 30 дақиқа давом этади.

Бироқ бу ҳолатда аёлнинг нафақат юрак уриши тикланган, балки мияси ҳам зарар кўрмаган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор.

Киритилди: Бугун 13:04. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!