Бугун 15 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда самолётни олиб қочиш таҳдиди: Қозоғистонда туғилган эркак қўлга олинди

Россияда самолётни олиб қочиш таҳдиди: Қозоғистонда туғилган эркак қўлга олинди

Волгограддан Москвага учиши керак бўлган самолётнинг парвози йўловчилардан бирининг ҳаво кемасини олиб қочиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотидан сўнг икки соатга кечиктирилди.

Бу ҳақда Россиянинг REN TV телеканали хабар бермоқда.

«Йўловчилардан бири ҳаво кемаси олиб қочилишини айтган», — дейилади хабарда.

Манба маълумотларига кўра, гумонланувчи 42 ёшли, Қозоғистонда туғилган эркак бўлиб, у тахминан маст ҳолатда бўлган. Эркак полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Шунингдек, у аввалроқ ўғирлик ва қотиллик билан таҳдид қилиш жиноятлари учун судлангани маълум бўлган.

Ҳодисадан сўнг мутахассислар самолёт ва йўловчиларнинг багажларини текширишган. Кинологлар гуруҳи хизмат ити ёрдамида портловчи моддалар ва шубҳали буюмларни аниқламаган.

Ушбу ҳодиса сабабли пойтахтга йўл олиши керак бўлган рейснинг парвози икки соатга кечиктирилган.

Киритилди: Бугун 14:15. Ўқилди: 471 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар