Бугун 25 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россияда қор кўчкиси икки кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 10 нафар альпинист бедарак йўқолди

Россияда қор кўчкиси икки кишининг ҳаётига зомин бўлди ва 10 нафар альпинист бедарак йўқолди

Россиянинг Кабардино-Балкариядаги Безенги дарасида кўчки оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди ва яна 10 киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар воқеа жойидан уч нафар жабрланувчини эвакуация қилишган; улар вертолётда Нальчикка олиб кетилган ва у ерда Табиий офатлар тиббиёти марказига топширилган.

Икки жабрланувчининг жасадлари эртага эвакуация қилиниши режалаштирилган.

Мижиргий ёнбағридан кўчки тушиб, 15 нафар альпинистни кўмиб ташлаган.

Киритилди: 06:40 07.09.2026. Ўқилди: 724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!