Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро 2022 йилда туғилган невараси ҳозирда Россиядаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётгани, бунга сабаб, боланинг онаси (В.Д. нинг қизи) болани энагага қолдиргани ва уни олиб кетмагани учун энага полиция чақирган бўлиб, полиция эса болани васийлик органига топширганини билдирган. Фуқаро васийлик органи неварасини ташландиқ бола сифатида расмийлаштириб, унга янгидан исм-фамилия берилганидан хабар топиб, неварасининг Ўзбекистонга қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда мазкур ҳолат юзасидан комплекс ўрганиш ишлари бошланган. Ҳозирда боланинг бувиси ташаббуси билан фуқаро қизи боласи билан оилавий муносабатларни расмий тасдиқлаш учун Россияда тегишли тартибда судга ариза берган.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.