Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ Шарқий ҳарбий округ ҳудудида режавий машғулотлар амалга оширилмоқда.
"Шу муносабат билан фуқаролардан йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракати давомида йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилишингизни сўраймиз.
Республикамиздаги барча электрон нашрлар ва блогерлардан маълумотларни нотўғри талқин қилмасликларини сўраб қоламиз", - деб хабар берди Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти.