Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Россияда мигрантларни мамлакатдан чиқариш бўйича қарорлар сони 3 баравар ошди

Россияда мигрантларни мамлакатдан чиқариш бўйича қарорлар сони 3 баравар ошди

Россияда чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилаётган миграция чекловлари сезиларли даражада кўпайган. Айниқса, мамлакатдан мажбурий чиқариш ва ҳудудга қайта киришни тақиқлаш бўйича қарорлар сони кескин ошган.

Россия Хавфсизлик кенгаши аппарати маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 143,1 мингта маъмурий тартибда мамлакатдан чиқариш қарори қабул қилинган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан уч баравар кўп.

Шу билан бирга, 290,8 минг нафар чет эл фуқаросининг Россияга киришини тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарилган. Мазкур кўрсаткич бир йилда 75,2 фоизга ошган.

Хорижликларнинг мамлакатда вақтинча бўлиш муддатини қисқартириш ҳолатлари ҳам 2,5 баравар кўпайиб, 78,7 мингтага етган. Депортация қарорлари эса аксинча, 24 фоизга камайиб, 4,8 мингтани ташкил қилган.

Қизиғи, умумий маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомалари сони камайган. Январь–сентябрь ойларида чет эл фуқароларига нисбатан 1,8 миллионта баённома расмийлаштирилган. Бу ўтган йилга нисбатан 22,6 фоизга кам.

Бундан ташқари, Россияда вақтинча яшаш учун берилган рухсатномалар 17,1 фоизга, яшаш гувоҳномалари эса 43 фоизга қисқарган.

Киритилди: 23:35 12.11.2026. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар