Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 бараваргача ошиши мумкин

Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 бараваргача ошиши мумкин

Молия вазирлиги миграция ва фуқаролик билан боғлиқ давлат хизматлари учун божларини бир неча баравар оширишни режалаштирилмоқда, деб ёзади "Ведомости".

Божлар таклифга кўра:
▪️фуқаролик олиш ёки ундан чиқиш — 4 200 рублдан 50 000 рублгача;
▪️кириш таклифномаси — 960 рублдан 8 000 рублгача;
▪️вақтинча яшаш рухсатномаси (РВП) — 1 920 рублдан 15 000 рублгача;
▪️доимий яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) — 6 000 рублдан 30 000 рублгача;
▪️хорижий ишчиларни жалб қилиш учун рухсатнома — 12 000 рублдан 15 000 рублгача оширилиши мумкин.

Бундан ташқари, янги божлар жорий этиш таклиф қилинмоқда:

▪️йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган ВНЖни алмаштириш — 6 000 рубль;
▪️РВП дубликати — 5 000 рубль.

Бу ҳали таклиф бўлиб, расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 15:52. Ўқилди: 381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!