Москва суди журналист Юрий Дудни чет эл агенти вазифасини бажаришдан бўйин товлаганликда айблаб, сиртдан ҳибсга олди.
Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълум қилди.
Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаганидек, Дуд халқаро қидирувга берилган.
"Москва шаҳри Басманний туман суди қарори билан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 330.1-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган Юрий Александрович Дудга нисбатан Россия Федерацияси ҳудудига экстрадиция қилинган пайтдан эътиборан ёки Россия Федерацияси ҳудудидан ҳибсга олинган кундан эътиборан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланди" - дейилади суд баёнотида.