▪️Россия Яқин Шарқдаги мавжуд можароларни фақат тинч йўл билан ҳал этишда ўз позицияси қатъий эканини тасдиқлади.
▪️Путин Сурия Араб Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, аҳолининг барча этник ва диний гуруҳларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳурмат қилиш орқали ички сиёсий барқарорлигини мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.
▪️Эрон-Исроил қарама-қаршилигининг кучайганини инобатга олиб, Россия, Эрон ядро дастури бўйича музокараларда ечим топишга тўлиқ кўмаклашишга тайёр эканини билдирди.
▪️Раҳбарлар халқаро ва икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.