Бугун 30 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: “Русларни яхши кўраман, лекин тинчлик бўлиши шарт”

Трамп: “Русларни яхши кўраман, лекин тинчлик бўлиши шарт”

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Россияга босимни кучайтириб, Украина билан тинчлик келишувини тузиш учун 10–12 кун муҳлат қолдирди.

🗣 «Жуда кўп инсон ҳалок бўляпти. Путин келишув тузиши керак», — деди Трамп, аввалги уринишлар самара бермаганидан афсусланган ҳолда.

Унинг сўзларига кўра, «уч марта отишмани тўхтатишга яқин эдик, лекин шундаёқ Киевга ракеталар учди. Путин келишув ҳақида гапириб, сўнг ракета ёғдиради».

❗ «Мен Россия билан муносабатларни бузишни хоҳламайман, мен рус халқини яхши кўраман, улар яхши одамлар», — деди Трамп. Биринчи бўлиб 50 кун муҳлат берган Трамп, энди уни қисқартиришини эълон қилди.

Украина президенти маслаҳатчиси Андрей Ермак Трампга «куч орқали тинчлик ҳақидаги аниқ сигнали» учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 21:25 28.07.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!