Россияда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни фақат 16 ёшдан бошлаб рухсат этиш таклифи илгари сурилди. Ташаббускор Россия жамоатчилик палатасига кўра, бу чора болалар ва ўсмирларни зарарли ахборотлар, кибербуллинг ҳамда руҳий босимдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган салбий контент, тажовузкорлик ва манипуляция ҳолатлари ўсмирлар саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Шу сабабли, мутахассислар ёш чекловини жорий этиш орқали назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда.