"Россия сўнгги йилларда қураётган ҳарбий инфратузилмага қаранг. Буларнинг барчаси ҳақиқатан ҳам фақат Украина учун мўлжалланганми? Бу инфратузилма битта мамлакат — Украина учун мўлжалланган даражада катта. У сизга қарши қаратилган" - деди Украина раҳбари Германиядаги учрашувда.
Шунингдек, Зеленский Путин босим ва қатъий қадамлар тилини тушунишини айтди.
Украина президентининг айтишича, Путин дипломатик мулоқот усулини тушунмайди. У босим ва қатъий ҳаракатларни маъқул кўради. “Шунинг учун баъзан у билан ўз тилида гаплашишимиз керак”, – дейди Зеленский.