Россияда ҳарбий хизматга тўлиқ яроқсиз деб топилган (“Д” тоифаси) фуқароларни кўнгилли сифатида жалб қилиш таклиф қилинди. Ҳарбий мухбир Поддубний бу борадаги илтимос билан Президент Путинга мурожаат қилган.
Москва 24/7 хабар қилишича, давлат раҳбари, шунингдек, кўп болали оилалар учун катта автомобиллар сотиб олишда имтиёзлар жорий этиш ҳамда уй сотиб олиш ёки қуришда имтиёзли ипотека ставкаларини пасайтириш ғоясини қўллаб-қувватлаган.