Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россияда бокс турнири старт олмоқда. Бугун Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади

Россияда бокс турнири старт олмоқда. Бугун Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади

Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича "Константин Коротков" халқаро хотира турнири бошланяпти.

Мусобақанинг дастлабки куни доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси баҳсларга киришади. Улар орасида -54 к вазн тоифасида рингга чиқадиган икки карра Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор. У Марказий Осиё дербисида тожикистонлик Ҳасан Салоҳиддиновга қарши рингга кўтарилади.

Жуфтликлар билан танишинг:

-54 кг: Мухлиса Хушвақтова - Тонг Ҳиоанг (Корея Халқ Демократик Республикаси)

-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова - Миао Ҳи (Хитой)

-60 кг: Рашида Тагирова - Мао Динг (Хитой)

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Ҳасан Салоҳиддинов (Тожикистон)

-63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Руслан Попов (Озарбайжон)

-71 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов - Мелки Салим (Тунис)

-71 кг: Асилбек Абдураҳмонов - Шаҳобжон Шукуров (Тожикистон)

Баҳслар Тошкент вақти билан 11:30 да старт олади.

Россияда бокс турнири старт олмоқда. Бугун Ҳасанбой Дўсматов рингга кўтарилади

Киритилди: 11:54 15.04.2025. Ўқилди: 579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!