Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россияда алкогол қурбонлари сони сезиларли даражада ошди

Россияда алкогол қурбонлари сони сезиларли даражада ошди

Ўтган йили Россияда спиртли ичимликлар сабабли ўлим сони сезиларли даражада ошди. "Росстат" маълумотларига кўра, қурбонлар 50 435 нафарга етди, бу ўтган йилга нисбатан 3000 нафарга кўп, деб хабар беради РБC.

Шу билан бирга, 2019 йилда, аксинча, ижобий тенденция кузатилди - ўлим кўрсаткичи 1,3 мингдан ортиқ кишига ёки деярли 2 фоизга камайганди. Руҳий касалликлар билан боғлиқ ўлим ҳолати ҳам 2019 йилда 5 фоизга пасайди ва бирданига 20 фоизга ўсди, 2020 йилда 24159 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги алкоголдан ўлимнинг кўпайиши ҳақида огоҳлантирди. Ўтган йилнинг май ойида бўлим бошлиғи Михаил Мурашко ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби жорий этилганлиги сабабли алкоголли ичимликлар истеъмоли 2-3 фоизга ошганлигини кўрсатди.

Киритилди: 12:48 12.06.2021. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!