Россия июнь ойида Харков, Сумы ва Днепрга йирик ҳужум бошлашни режалаштирмоқда ва эҳтимолий музокаралар олдидан босимни кучайтиришга уринмоқда.
Бу ҳақда Bild нашри ҳарбий таҳлилчи Нико Лангенинг фикрларига асосланиб хабар бермоқда.
Унинг таъкидлашича, Кремль тинчлик музокаралари ҳақидаги гапларга қарамай, бу режани олдиндан тайёрлаб қўйган. Лангенинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Украинанинг учта вилояти - Харков, Сумы ва Днепропетровск ҳудудларида олдинга силжишга уринади.