Бугун 21 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия ЯИМ бўйича дунёда 4-ўринга кўтарилди — Путин

Россия ЯИМ бўйича дунёда 4-ўринга кўтарилди — Путин

Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми-2025 ялпи мажлисида иштирок этмоқда.

Президент айтишига кўра, сўнгги ЯИМ ўсиши сўнгги йиларда, йилига 4 фоиздан кўп ошган. 2025 йилнинг 4 ойида эса йилик ҳисобда 1,5 фоизга ошган.

Энг муҳими, ушбу ўсиш нефт газ соҳасига боғлиқ бўлмаган. Сўнгги йилларда иқтисоднинг нефт-газга, яъни хом-ашёга боғлиқ бўлмаган соҳалари 7,2% ва 5,4 % ўсган.

Шунингдек, йиллик инфляция ҳам камаймоқда, 16 июнь ҳолатига у 9,6% ни ташкил этган.

Ишсизлик даражаси ҳам барқарорлашиб, тарихий энг паст натижаларда 2,3% миқдорида сақланиб қолмоқда, деди Россия президенти.

Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида 140 мамлакатдан 20 000 дан ортиқ вакиллар, жумладан ЕОИИ, МДҲ, БРИКС, АСEАН, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси делегациялари иштирок этмоқда.

Киритилди: 22:45 20.06.2025. Ўқилди: 1231 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!