Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Россия, Хитой ва Эронга тегишли ҳарбий-денгиз кучлари март ойининг биринчи ярмида Уммон кўрфазида, Эроннинг Чобаҳор порти яқинида қўшма машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Эроннинг Меhr ахборот агентлиги ҳам бундай машғулотлар режалаштирилаётганини тасдиқлади. Нашр маълумотларига кўра, ўқув ҳарбий машғулотлари 11 март куни бошланади. Унда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий кемалари, шунингдек, Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз флотига тегишли жанговар ва ёрдамчи кемалар иштирок этади.

Россия, Хитой ва Эрон ушбу форматдаги қўшма ҳарбий машғулотларни 2019, 2022, 2023 ва 2024 йилларда ҳам ўтказган.

Киритилди: 19:20 09.03.2025. Ўқилди: 1503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!