Украина ва Россия ўртасида мумкин бўлган ўзаро имтиёзлар бўйича ёпиқ музокаралар давом этмоқда.
Муҳокаманинг асосий мавзулари орасида энергетика инфратузилмаси бўйича тажовуз қилмаслик тўғрисидаги келишувлар, маҳбуслар алмашинуви, ғалла битимини қайта тиклаш, украиналик болаларнинг қайтиши ва Қримнинг эҳтимолий келажаги киради.
Бу ҳақда Германиянинг Die Zeit газетаси хабардор суҳбатдошларига таяниб ёзди.
Учрашувлар турли шаҳарларда, жумладан Киев, Давос ва Копенгагенда G7 давлатлари ва Хитой вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.
Die Zeit манбаларига кўра, тинчлик музокаралари бўйича бўлажак мулоқот формати ва шартлари муҳокама қилинмоқда, давлат маслаҳатчилари даражасида музокаралар олиб борилган