Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва Украина президентлари учрашувини ўтказиш муҳокамаси бошланди

Россия ва Украина президентлари учрашувини ўтказиш муҳокамаси бошланди

"Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги сўнгги музокараларда икки давлат етакчиларининг тўғридан-тўғри учрашуви эҳтимоли муҳокама қилинди", — деди Украина президенти журналистлар билан учрашувда.

Владимир Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Украина Қўшма Штатлардан яна 10 та янги Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сўраган ва уларнинг учтасини олишни таъминлаган. Мен Германиядан расмий тасдиқ олдим, улар бизга иккита Patriot олишда кўмак беради, яна биттасини олишда Норвегия ёрдам беради. Шунингдек, Нидерландиядаги ҳамкорларимиз билан ишлаяпмиз;

◾️ Киев йилига 40 миллиард долларлик молиявий тақчилликни ёпиши керак;

◾️ Бугунги кунда Украинадаги дрон ишлаб чиқариш саноати нормал ишлаши учун йилига 25 миллиард доллар талаб этилади;

◾️ АҚШ биздан дронлар харид қилади, президент Трамп билан шундай келишувга эришилди. Энди бу шартномани 10–30 миллиард долларлик миқдорда тайёрлаш муҳим;

◾️ Россия учун шартли “муваффақият” — бу Днепропетровск вилоятига ўрнашиш ҳисобланади, чунки улар бу орқали ахборот майдонида ғалаба қилишлари мумкин. Суми — улар учун ҳали ҳам катта қизиқишдаги ҳудуд, Покровск йўналиши ҳам шундай;

◾️ Коррупцияга қарши органлар бош прокурорга бўйсунмайди. Мен ҳамкорларимизга бу муаммога ечим топишимни айтдим;

◾️ Мен ҳозир бутун диққатимни уруш масаласига қаратганман, чунки ҳозир Украинада биринчи рақамли масала бу — Россия босқинига қарши уруш ҳисобланади.

Киритилди: 22:56 25.07.2025. Ўқилди: 876 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!