Бугун 30 июль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ва Эронга қарши “жаҳаннам санкциялари” тўғрисидаги қонун лойиҳаси келишиб олдинди

Россия ва Эронга қарши “жаҳаннам санкциялари” тўғрисидаги қонун лойиҳаси келишиб олдинди

АҚШ сенаторлари Россия ва Эронга қарши “жаҳаннам санкциялари” тўғрисидаги қонун лойиҳасини келишиб олди — Bloomberg.

Агентлик манбаларига кўра, ҳар икки партияга (Республикачилар ва Демократлар) мансуб сенаторлар гуруҳи АҚШ президентига Россия энергия ресурсларининг энг йирик харидорларига, шунингдек, Эронга қарши қўшимча санкциялар киритиш имконини берувчи қонун лойиҳаси бўйича келишувга эришди.

Ҳужжат Трампга рус маҳсулотларига 500 фоизгача, шунингдек, Россия энергия ресурсларини харид қилувчи давлатларга нисбатан қўшимча 100 фоиз бож жорий этиш имконини беради.

Bloomberg'нинг маълум қилишича, Сенат қонун лойиҳасини шу ҳафтадаёқ қабул қилиши мумкин, бироқ Вакиллар палатасининг таътили туфайли у сентябрдан олдин кучга кирмайди.

Аввалроқ президент Доналд Трамп вафот этган сенатор Линдси Грэмнинг Москвага қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини фақат чекловлар остига Россиядан ташқари Эрон ҳам тушгандагина қўллаб-қувватлашини маълум қилган эди.

Киритилди: 20:29 28.07.2026. Ўқилди: 1664 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!