Бугун 1 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ва бешта МДҲ давлати «террористлар» ҳақида маълумот алмашинувини кучайтиради

Россия ва бешта МДҲ давлати «террористлар» ҳақида маълумот алмашинувини кучайтиради

Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Бош прокуратуралари раҳбарлари терроризм ва экстремизмга қарши кураш доирасида маълумот алмашинувини тезлаштириш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Келишувга кўра, томонлар давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган «террористик ва экстремистик ташкилотлар, гуруҳлар ҳамда шахслар» ҳақида маълумотларни тезкор равишда тақдим этади.

Шунингдек, гумон қилинаётган радикалларнинг хориждаги алоқалари, давлатлар суверенитетига тажовуз қилишга уринишлар ва хорижга чиқиб кетган ёки ўз мамлакатига қайтган гумонланувчилар ҳақида маълумот алмашилади. Уларнинг қариндошлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам ўзаро тақдим этилиши мумкин.

Ҳужжатда террорчилик, диверсия ва экстремистик усуллардан фойдаланадиган ноқонуний ҳарбийлаштирилган тузилмалар ҳақидаги материалларни ҳам тақдим этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, давлатлар наркотик картеллари, қурол контрабандачилари, ноқонуний миграция каналларини ташкил қилувчилар ва одам савдоси билан шуғулланувчилар ҳақида ҳам маълумот алмашади.

РБК келтирган маълумотларга кўра, Россияда терроризм билан боғлиқ ишлар бўйича суд қарорлари сони ҳам ошиб бормоқда. 2026 йилнинг биринчи олти ойида Россия судлари терроризмга оид ишлар бўйича 1145 та айблов ҳукми чиқаргани айтилмоқда. Бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 58 фоизга кўп.

Шу билан бирга, Россияда терроризм ва экстремизмга оид рўйхатларга киритилган шахслар ва ташкилотлар доираси кенгайиб бораётгани ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.

Киритилди: 22:12 30.09.2026. Ўқилди: 862 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!