Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва Афғонистон биргаликда нефт қазиб олиб қайта ишлайди

Россия ва Афғонистон биргаликда нефт қазиб олиб қайта ишлайди

Қозонда бўлиб ўтган «Россия — Ислом олами. KazanForum» форуми доирасида Афғонистон ва Россия нефт қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.

Шартнома Россиянинг «Интеко Групп» компанияси томонидан тузилди. Компания Афғонистонда геологик разведка ишларини олиб борган ва яқин орада нефт қазиб олиш ишларини бошлайди.

Россиянинг Афғонистондаги бизнес маркази раҳбари Рустам Ҳабибуллиннинг сўзларига кўра, бу каби ҳамкорлик Афғонистондаги биринчи лойиҳа ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, Россия ва Афғонистон ўртасидаги савдо айланмаси 1 млрд долларга етган бўлиб, асосий товарлар сифатида нефть, ун, буғдой ва сут маҳсулотлари қайд этилган.

Афғонистон томони Россиядан инвестицияларни оширишни сўраб келмоқда. «Толибон» ҳаракати мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти юқори эканини таъкидлаб, хорижий инвесторларни ушбу имкониятлардан фойдаланишга чақиради.

Бу келишув Афғонистондаги энергетика инфратузилмасини ривожлантириши кутиляпти.

Айтиш лозимки, Афғонистоннинг нефт ва газига қизиқаётган биргина Россия ва Хитой эмас. «Ўзбекнефтгаз» ҳам Афғонистонда геологик ва геофизик тадқиқот ишлари олиб боришни режалаштирмоқда.

Киритилди: 09:04 19.05.2025. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!