Россия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Москва Россиянинг Арманистондаги элчиси Сергей Копиркинга маслаҳатлашувлар учун ватанига қайтишни буюрган, бунга Ереваннинг ЕИ билан яқинлашиш борасидаги қадамлари сабаб бўлган. Россия буни бир неча бор зиддиятли вазият деб кўрсатган эди, зеро Ереван муқобил иқтисодий иттифоқ ҳисобланган ЕОИИ (Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи) аъзоси.
Бир кун аввал Қозоғистонда бўлиб ўтган ЕОИИга аъзо давлатларнинг олий даражадаги учрашувида давлат етакчилари жамоавий баёнот беришди. Унга кўра, Арманистон ўз келажагини қайси иттифоқда кўраётганини имкон қадар тезроқ аниқлаб олиши ва бу референдум форматида бўлиши лозим.
"Агар Арманистон ЕИ стандартларига ўтишни бошласа, у билан барча иқтисодий интеграцияни тўхтатишимиз керак бўлади", — дея муносабат билдирди Россия президенти.
Путин, шунингдек, Арманистон учун темирйўл ва энергия тарифлари оширилиши, арман фуқаролари Россияда ишлаш учун патент олишига тўғри келишидан огоҳлантирди.
Айни пайтда Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда. РФ бу қўшнисига божсиз газ етказиб беришни тўхтатиши мумкин.