Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ўрта ва қисқа масофали ерусти ракеталарини жойлаштириш бўйича мораторийни бекор қилмоқда — Россия ТИВ

Россия ўрта ва қисқа масофали ерусти ракеталарини жойлаштириш бўйича мораторийни бекор қилмоқда — Россия ТИВ

"Жавоб чораларининг аниқ параметрлари бўйича қарорлар АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларининг ўрта ва қисқа масофали ерусти ракеталарини жойлаштириш кўламини идоралараро таҳлил қилиш асосида Москва томонидан қабул қилинади", дейилади вазирлик баёнотида.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу қарорни "вазият Қўшма Штатларнинг ўрта ва қисқа масофали ерусти ракеталари Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасида жойлаштирилиши фонида ривожланмоқда ўзгармоқда", дея изоҳлади.

"Қўшма Штатларнинг бундай қуроллари синовлари асосан якунланган ёки якуний босқичда бўлиб, улардан баъзиларининг оммавий ишлаб чиқарилиши аллақачон бошланган. Шунингдек, турли минтақаларда зарур инфратузилма тайёрланмоқда, баъзи ракета тизимлари эса АҚШ ҳудудидан иттифоқчилар билан ўтказиладиган машғулотлар учун бошқа мамлакатларга кўчирилмоқда", дея қайд этилган баёнотда.

Россия ТИВ бу каби ракеталарни кўчиришга мисол сифатида Дания, Филиппин ва Австралияда ўтказилган ҳарбий машқларни келтирди. Бундан ташқари, баёнотда АҚШ ва Германиянинг 2026 йилда Германия ҳудудида Typhon ва Dark Eagle ракета мажмуаларини жойлаштириш режалари алоҳида тилга олинади.

Шунингдек, Россия Украинага АҚШ томонидан етказиб берилган HIMARS ва М270 МLRS тизимларини ҳам ўрта ва қисқа масофали ерусти ракета қурилмалари деб ҳисобламоқда.

Киритилди: 12:29 05.08.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!