Кеча тунда Россия Федерацияси Брянск ва Ростов вилоятларидан учирилган 24 та баллистик ракета билан Украинага зарба берди. Эҳтимолий нишонлар қаторига Киев шаҳри ҳамда Украинанинг шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларидаги кўприклар киради.
Зеленскийнинг маълум қилишича, Украина қиш мавсумига тайёргарлик режасини ишлаб чиққан. Бу режа энергетика инфратузилмаси ва кўприкларни мустаҳкамлаш, дизел ёқилғиси захираларини таъминлаш ҳамда электр энергияси узилиб қолган тақдирда аҳолига ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади.
Шунгингдек, Россия Кривой Рогдаги энергетика инфратузилмасини вайрон қилмоқда; шаҳарда бир кунда 20 дан ортиқ портлаш содир бўлгани хабар қилинмоқда, шунингдек, электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Россияликлар муҳим инфратузилма объектларига зарба бериш орқали Кривой Рог шаҳрини бутунлай яроқсиз ҳолга келитиришга уринмоқдалар.
Киевда ҳам ахвол оғирлигича қолмоқда. Россия Киев ва унинг атрофига йирик ракета-дрон ҳужумини амалга оширди. Reuters хабар беришича, 36 та баллистик ракета учирилган, улардан фақат тўрттаси уриб туширилгани ҳақида Зеленский маълум қилган. Шимолий кўприк яна зарар кўрган. Энергетика объектларига ҳам жиддий шикаст етган, натижада Киевда электр, иссиқлик ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар кучайган.