Бугун 28 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Украинага рекорд миқдорда дрон ва ракета учирди – бир кечада 298 дрон, 69 та ракета

Россия Украинага рекорд миқдорда дрон ва ракета учирди – бир кечада 298 дрон, 69 та ракета

24 майдан 25 майга ўтар кечаси Россия Украинага рекорд миқдорда дрон ва 69 та ракета учирди, улардан 45 таси уриб туширилди.

Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий ҳаво кучлари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Россия томонидан 9 та "Искандер" туридаги баллистик ракета, 55 та ҳаво ва денгизда учириладиган Х-101 ва "Калибр" қанотли ракеталари, битта Х-22 ракетаси, шунингдек, тўртта Х-59/69 авиация ракеталари учирилган.

Шу билан бирга, 45 та Х-101 ва "Калибр" қанотли ракеталари уриб туширилди, иккита авиаракета йўқолган деб топилди.

Шунингдек, рекорд даражадаги 298 та дрон учирилган (аввалги рекорд 273 та дрон эди), улардан 266 таси уриб туширилган ёки зарарсизлантирилган.

Киритилди: 16:48 25.05.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!