Украина президенти бу ҳақда Владимир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
"Россия томонидан тақдим этилган рўйхатлардаги ҳар бир одам бўйича тафсилотларни ўрганяпмиз. Украинанинг асосий вазифаларидан бири – ўз одамларимизни Россиядан қайтаришдир", — дея таъкидлади Зеленский.
Ҳарбий асирларни “1000 га 1000” форматида алмашиш таклифи ҳақида Украина мудофаа вазири Рустем Умеров 16 май куни Истанбулда бўлиб ўтган Украина ва Россия делегациялари музокараларидан сўнг маълум қилган эди. Туркияда ўтган бу учрашув 2022 йилдан бери икки давлат вакиллари ўртасидаги илк тўғридан-тўғри музокара бўлди.