Россия тинчлик музокараларига тайёрлигини кўрсатиш ўрнига, Украинадаги жанг майдонидаги асосий қайноқ нуқталарга ўз кучларини йўналтирмоқда.
Чамаси, Россия қўшинлари янада каттароқ ҳужумга ҳозирлик кўраётганга ўхшайди.
Бу ҳақда Financial Times газетаси Украина разведкаси вакилларига асосланиб хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Украинанинг DeepState кузатув лойиҳаси маълумотларига кўра, шу ҳафта давомида Россия қўшинлари Донетск вилоятининг шарқий қисмида, айниқса Покровск ва Торетск шаҳарлари атрофида кўпроқ ҳудудни қўлга киритган.