Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Туркиядан Украинага қурол етказиб берилиши оқибатларидан огоҳлантирди

Россия Туркиядан Украинага қурол етказиб берилиши оқибатларидан огоҳлантирди

Туркия ўз ихтиёридаги Америка қуролларини АҚШга қайтариб сотиши ва кейинчалик уларнинг Украинага етказиб берилиши Анқара ва Москва муносабатларининг совуқлашишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Туркиянинг Ekonomim нашри ёзмоқда.

Манбага кўра, АҚШ Туркияга аввал етказиб берилган айрим ҳарбий воситаларни қайта сотиб олиб, уларни Украинага юборишни режалаштирмоқда. Ҳозирча бу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаган, аммо Анқара Вашингтоннинг таклифига ижобий ёндашиши мумкинлиги айтилмоқда.

Россия томони эса бундай эҳтимолий қадамга аввалроқ муносабат билдирган. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Туркиядан Украинага Америкада ишлаб чиқарилган қуролларни етказиб бериш Анқара ва Москва ўртасидаги муносабатларга жиддий зарар етказиши мумкинлигини таъкидлаган.

"Совуқ уруш якунланганидан кейин илиқлашган Туркия-Россия муносабатлари яна совуқлашиш даврига кириши мумкин", — дея вазиятни баҳолаган Ekonomim шарҳловчиси.

Киритилди: Бугун 11:56. Ўқилди: 834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!