Бугун 22 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Хитой суди бир пайтлар Осиёнинг энг бой одами бўлган шахсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Хитой суди бир пайтлар Осиёнинг энг бой одами бўлган шахсни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди


Хабар берилишича, дунёдаги энг қарздор компания ҳисобланган China Evergrande Group кўчмас мулк компанияси асосчиси ва раҳбари Хуей Ка Ян умрбодга қамалди.

Ушбу қарор компания инқирози Хитой иқтисодиёти ва молия бозорларини ларзага келтирганидан беш йил ўтиб чиқарилди. Ўз вақтида Осиёнинг энг бой одами бўлган Хуей Ка Ян ўзига қарши қўйилган саккизта айбловни тан олди. Айбловлар орасида маблағларнини ўзлаштириш, пул йиғишдаги фирибгарлик, аҳоли омонатларини ноқонуний қабул қилиш, ноқонуний кредитлар бериш, қимматли қоғозларни фирибгарлик йўли билан чиқариш ва порахўрлик бор.

Хитойнинг етакчи девелопери бўлган Evergrande ўзининг 300 миллиард долларлик мажбуриятларининг аксарияти бўйича дефолт эълон қилган ва қарзларини тўлай олмаган. Ҳукм Хуейнинг барча шахсий мол-мулкини мусодара қилишни ҳам ўз ичига олади.

Хуейга чиқарилган ҳукмдан ташқари, суд Evergrande компаниясига 8,82 миллиард юан (1,31 миллиард доллар) ва унинг асосий шўба корхонаси Hengda'га 7 миллиард юан жарима солди. Шунингдек, компаниянинг яна беш нафар юқори лавозимли раҳбари жаримага тортилиб, 6 йилдан 18 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Evergrande Хитойдаги энг йирик қурилиш компанияларидан бири эди, Хуей Ка Ян эса 2017 йилда 45,3 млрд доллар бойлик билан Осиёнинг энг бой одамига айланганди. Evergrande атрофидаги инқироз 2021 йилнинг кузида, компаниянинг жиддий молиявий муаммолари борлиги маълум бўлгач бошланган. Унинг қарзлари 300 миллиард доллардан ошиб кетган.

Киритилди: 21:05 20.08.2026. Ўқилди: 2169 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!